Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бу йилги Нобел мукофотлари қандай топширилиши келишиб олинди

Бу йилги Нобел мукофотлари қандай топширилиши келишиб олинди

Фото: «Scienceblog»

2021 йилги Нобел ҳафталиги Стокголмда 6–12 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Лауреатларга мукофотлар ўз мамлакатларида топширилади. Бу ҳақда Нобел жамғармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Бу йилги тақдимот ва мукофотлаш бир кунга белгиланган — 10 декабрь. Нобел ҳафталигига доимгидек Стокголм ратушаси мезбонлик қилади, тадбирларнинг қайси форматда ўтиши эса октябрь ойи ўрталарига бориб маълум қилинади.

Нобел жамғармаси ижрочи директори Видар Хелгесоннинг маълум қилишича, мукофотларнинг бу йил ҳам худди ўтган йилги каби «сиртдан» топширилишига коронавирус пандемияси ҳамда халқаро сафарлар амалга оширилиши билан боғлиқ вазият ҳануз мавҳумлигича қолаётгани сабаб бўлди.

Режага кўра, Нобел ҳафталиги доирасида анъанавий банкет, лауреатларнинг маърузалари ва семинарлари ҳамда концерт ташкил этилади.

4 октябрдан 11 октябрга қадар тиббиёт, физика, кимё, адабиёт йўналишида, шунингдек, Нобел тинчлик ва иқтисод фанлари бўйича мукофотлари лауреатлари номлари эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг