Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон Исроилнинг ҳужумига «тез, тўғридан-тўғри ва қатъий» жавоб беради — Элчи

Эрон Исроилнинг ҳужумига «тез, тўғридан-тўғри ва қатъий» жавоб беради — Элчи

Эроннинг Дамашқдаги элчиси Ҳусайн Акберининг айтишича, унинг мамлакати Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига Исроил ҳаво ҳужуми уюштирганига «тез, тўғридан-тўғри ва қатъий» жавоб қайтаради.

Эроннинг IRNA расмий ахборот агентлигининг хабар беришича, Исроил қирувчи самолётлари ёрдамида Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига 6 марта ракета зарбасини берган.

Ҳужум натижасида икки нафар генерал ҳамда элчихонанинг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.

Сурия ташқи ишлар вазири Файсал ал-Миқдод Дамашқдаги ҳужумга учраган Эрон элчихонаси мажмуасига ташриф буюрди.

«Бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабаб бўлган бу ҳужумни кескин қоралаймиз. Сурия Эронни қўллаб-қувватлашда давом этади. Исроилнинг бу ҳужуми Ғазодаги Фаластин халқига қарши урушдаги муваффақиятсизлигининг бир кўринишидир», деган Сурия вазири.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг