Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

 Евроиттифоқдаги украин қочқинлари сони 4,33 миллионга етди

 Евроиттифоқдаги украин қочқинлари сони 4,33 миллионга етди

Душанба куни эълон қилинган Eurostat маълумотларига кўра, ноябр ойи охирига келиб Европа Иттифоқида вақтинчалик ҳимоя мақомини олган Украинадан келган қочқинлар сони 4,33 миллионга етди (ноябрнинг ўзида қочқинлар сони 30 мингга ошган).

Ушбу қочқинларнинг ярмидан кўпи Германия (1 млн 241 минг) ва Полша (968 минг 750) томонидан қабул қилинди. Чехияда эса аҳоли жон бошига энг кўп украиналиклар – ҳар 28 кишига битта қочқин тўғри келади (жами 392 минг 670 қочқин).

Иттифоқ таркибида бўлмаган Буюк Британияда тахминан 230 минг украиналик бор.

Eurostat’нинг таъкидлашича, Украина расмийларининг август ойида 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган йигитларга чет элга чиқишга рухсат бериш тўғрисидаги қароридан сўнг, сентябр ва октябр ойларида Евроиттифоқда вақтинчалик ҳимоя мақомига эга бўлганлар сони ойига бир неча ўн минглабга ошиб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг