Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Финляндия — ҳавоси энг тоза мамлакат

Финляндия — ҳавоси энг тоза мамлакат

Фото:«Healthy Diet Base»

Хабарнинг аудио талқини

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Финляндия жаҳонда ҳавоси энг тоза мамлакат деб топилди. Бу ҳақда «Aif.ru» хабар бермоқда.

Экспертларнинг фикрича, ушбу мамлакат ҳавоси таркибида чанг миқдори бир куб метрга ўртача олти микрограммни ташкил этади ва дунёдаги энг паст кўрсаткич саналади.

Шунингдек, рейтингда Эстония, Швеция, Норвегия, Исландия ҳам юқори поғонадан жой олган.

Энг ёмон кўрсаткични эса Яқин ва Узоқ Шарқ, Африка мамлакатлари қайд этган. Ҳавоси энг ифлослашган давлатлар сифатида Уганда, Мўғулистон, Қатар ва Камерун қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш ташкилотининг мазкур тадқиқотлари 2008 — 2016-йилларда 100 та давлатда ўтказилган.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг