Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Горбачёвнинг Собиқ Иттифоқни парчалаб юборган асосий хатоси нима эди?

Горбачёвнинг Собиқ Иттифоқни парчалаб юборган асосий хатоси нима эди?

Собиқ Иттифоқнинг сўнгги раҳбари Михаил Горбачёвнинг давлат парчаланишидан олдин қилган асосий хатоси нима экани айтилди.

Бу ҳақда КПСС Марказий қўмитасининг собиқ котиби, тарих фанлари доктори, профессор Владимир Калашников Lenta сайтига берган интервюсида айтиб ўтган.

Собиқ котибнинг айтишича, Горбачёв СССР президенти лавозимидаги сўнгги куни депутат, профессор Анатолий Денисовга шундай деган: «Ўйлайманки, мен партия бош котиблиги лавозимидан кетишга шошилдим. Партия ҳимояси мен учун жуда ҳам муҳим бўлиши мумкин эди...».

Калашниковнинг сўзларига кўра, бу ибора Горбачёвнинг саросимага тушиб қолганини, шунингдек, вазиятни эҳтиёткорлик билан баҳолай олмаслигини кўрсатади.

«Гап унинг Бош котиблик лавозимидан кетишга шошилганида эмас, балки Ельцинга бир кун ичида КПССни мағлуб этишга рухсат бериб, 23 августда «Старой площад»даги «КПСС Марказий Қўмитаси бинолари мажмуаси фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисида» рухсатномани имзолаганида эди», — дейди КПСС Марказий Қўмитасининг собиқ котиби.

Коммунистлар Горбачёвнинг бу позициясини хиёнат сифатида баҳоладилар. Бундан олдин, КПСС ва Марказий қўмитада унинг тарафдорлари кўп эди, аммо бундай ҳаракатлардан кейин улар йўқолди, дея хулоса қилган Калашников.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Горбачёв 1991 йил 25 декабрда истеъфо берган эди. Бугун Собиқ Иттифоқ расман барҳам топганига 30 йил тўлди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг