Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Михаил Горбачёвни жавобгарликка тортишни талаб қилишмоқда

Михаил Горбачёвни жавобгарликка тортишни талаб қилишмоқда

Фото: РБК

1991 йил 13 январда Вилнюсдаги воқеалар пайтида ҳалок бўлганларнинг қариндошлари Совет Иттифоқининг собиқ президенти Михаил Горбачёвни жавобгарликка тортишни талаб қилди. Улар округ судига фуқаролик даъвоси билан мурожаат қилган.

Марҳум Алгимантас Повилаитиснинг ўғли Робертас Повилаитиснинг сўзларига кўра, Вилнюсда одамларнинг ўлими билан боғлиқ жиноий жараён ниҳоясига етмоқда, бироқ ўша пайтдаги мамлакат олий раҳбариятини жавобгарликка тортмасдан туриб, бу жараён тугамайди. Яъни даъво аризасига кўра, собиқ СССР Олий қўмондони Михаил Горбачев, 1991 йининг 11-13 январ кунлари қон тўкилишини тўхтатиш учун етарли чоралар кўрмаган ва ўз ҳаракатларининг «оқибатидан бехабар бўлиши мумкин эмас».

2016 йилда Литвада 1991 йил январ воқеалари бўйича суд мажлислари бошланганди. Литва прокуратурасига кўра, Вилнюс телеминорасида намойишга чиққан ва ҳалок бўлган одамлар совет аскарлари томонидан ўлдирилган.

Маълумот ўрнида 1990 йил 11 мартда Литва Олий Кенгаши республика мустақиллигини тиклашни эълон қилганди. 1991 йил январ ойида Литвада рухсат этилмаган норозилик намойишлари бошланди ва у ерда Совет махсус кучлари жойлаштирилди. 13 январга ўтар кечаси Вилнюс марказидаги телемарказ яқинида тўқнашувлар бўлиб ўтди, натижада 14 киши ҳалок бўлди, 600 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Аввалроқ Собиқ Иттифоқнинг сўнгги раҳбари Михаил Горбачёвнинг давлат парчаланишидан олдин қилган асосий хатоси нима экани айтиб ўтилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг