Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки ёшли гўдак унга ёрдам бермоқчи бўлган онасини бехосдан бўғиб қўйди

Икки ёшли гўдак унга ёрдам бермоқчи бўлган онасини бехосдан бўғиб қўйди

Фото: «Colourbox»

«Лента» хабарига кўра, 31 август куни ёш оила фарзанди билан «Старое Село» қишлоғига меҳмонга боради. Тергов тахминларига кўра, Жабинка (Брест вилояти)да истиқомат қилувчи 21 ёшли Юлия Шарко (ўша куни унинг туғилган куни эди) машина ойнаси орқали қизига чўзилади. Шунда қизалоқ кутилмаганда ойна кўтаргич тугмасини босиб юборади. Механизм аёлнинг бўйнини қисиб қолади.

Аёлнинг турмуш ўртоғи ўша куни чамаси 16:30 ларда уни ҳушсиз ҳолда топади. У автомобиль ойнасини синдиради ва «Тез ёрдам» чақиради. Аёлни оғир аҳволда шифохонага етказишади. Унга асфиксия (кислород етишмаслиги натижасида бўғилиш, нафас қисиши) ташхиси қўйилади. Бир ҳафтадан сўнг, 7 сентябрь куни у ҳаётдан кўз юмади.

Тергов қўмитасининг туманлараро бўлими текширув ўтказмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳодисани ҳар томонлама ўрганишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг