Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илон Маск битта сўровнома туфайли 50 миллиард доллар йўқотди

Илон Маск битта сўровнома туфайли 50 миллиард доллар йўқотди

Tesla асосчиси Илон Маск Twitter фойдаланувчиларидан корхонанинг 10 фоизини сотиш керакми, деган сўровномадан сўнг Амазон эгаси Жефф Безос ажрашганида йўқотганидан кўра кўпроқ пул йўқотди. Бу ҳақда Bloomberg маълум қилмоқда.

Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, Маск Tesla акциялари нархи тушиб кетиши оқибатида, икки кун ичида тахминан 50 миллиард доллар йўқотган. Жефф рафиқаси Маккензи билан ажрашганидан кейин 36 миллиард доллар йўқотганди.

Bloomberg таъкидлашича, Маск дунёдаги энг бой одам бўлиб қолган, бироқ у билан Безос ўртасидаги фарқ 83 миллиард долларгача қисқарган.

Tesla акцияларини сотиш бўйича сўров душанба куни якунланган. Кўпчилик (57,9 фоиз) компания таъсисчисига тегишли акцияларнинг ўндан бир қисмини сотиш учун овоз берган.

Овоз беришда жами 3 519 252 фойдаланувчи иштирок этган, сўровнома ўрин олган твитга 115 минг лайк, 36,5 минг репост ва 48,8 минг изоҳ билдирилган.

Маск одамлар айтгани каби йўл тутишини билдириб, ўз компанияларида маош олмаслигини ва унинг учун акцияларни сотиш солиқ тўлашнинг ягона йўли эканини таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг