Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил: «Башар Асадни ўлдиришимиз мумкин»

Исроил: «Башар Асадни ўлдиришимиз мумкин»

Фото:«Daily Star»

Исроил энергия вазири Ювал Стейниц агар Эрон Сурия ҳудудидан Исроилга ҳужум қилса, Сурия президенти Башар Асадни ўлдириб, режимни йўқ қилиши мумкинлигини айтган. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

«Рейтерс» ахборот агентлигининг хабарига кўра, Исроил ҳануз Сурияга мудохала қилмаган. Бироқ Эрон Исроилга ҳужум уюштирса, Асад режими йўқ қилинади.

Маҳаллий сайт – «Yne»га интервью берган Стейниц: «Исроил шу пайтгача Суриядаги ички урушга аралашмаган. Агар Башар Асад Сурия ҳудудида Эрон учун ҳарбий операция ўтказишга рухсат берса, биз ҳам Асад режимини тўнтарамиз», – деган.

Сўнгги кунларда Эрон ва Исроил ўртасидаги вазият танг аҳволда қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг