Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жон Маккейнинг дафн этилиш санаси маълум қилинди

Жон Маккейнинг дафн этилиш санаси маълум қилинди

Фото: «РИА Новости»

АҚШлик собиқ сенатор Жон Маккейн 2 сентябрь куни дафн этилади, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Дафн маросими Мэриленд штати маркази – Аннаполис шаҳрида бўлиб ўтади. Бу шаҳарда Маккейн таҳсил олган АҚШ ҳарбий-денгиз академияси жойлашган.

Бундан ташқари, Маккейннинг жасади солинган тобут 29 август куни Аризона штатига, 30 август куни Аризона штатидаги Финикс черковига, 31 август куни Вашингтонга, 1 сентябрь куни пойтахтдаги Миллий бош черковга видолашиш учун олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, 81 ёшли Жон Маккейн якшанба куни мия раки касаллиги туфайли вафот этган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг