Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Майкл Жексоннинг отаси вафот этди

Майкл Жексоннинг отаси вафот этди

Фото:«Youtube.com»

Поп-мусиқа афсонаси Майкл Жексоннинг отаси Жо Жексон Лос-Анжелесда вафот этди. Бу ҳақда  «Daily Mail» хабар берди.

Бу ойда продюсер Жо Жексон саратоннинг сўнгги босқичи билан шифохонага ётқизилганди. У 89 ёшида оламдан кўз юмди.

Бир неча йил аввал Жонинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сезила бошланган. 2015 йилда у уч марта юрак хуружини бошидан ўтказди, 2016 йилда эса маълум муддат шифохонада даволаниб чиққан.

Аввалроқ ҳам Жо Жексон шифохонага тушгани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг