Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нью-Йорк тарихида илк бор мэр Қуръон билан қасамёд қилди

Нью-Йорк тарихида илк бор мэр Қуръон билан қасамёд қилди

Зоҳран Мамдани расман Нью-Йорк шаҳри мэри бўлди ва у лавозимга киришиш олдидан Қуръонга қасамёд қилди. Бу шаҳар мэри қасамёд қилиш учун мусулмонларнинг муқаддас Китобидан фойдаланган биринчи ҳолат.

Қайд этилишича, Мамданидан аввалги мерларнинг аксарияти лавозимга киришиш чоғида Инжил билан қасамёд қилган. АҚШ федерал қонунчилиги ҳамда штат ва шаҳар конституцияларига кўра, қасамёд маросимида диний китобдан фойдаланиш мажбурий ҳисобланмайди.

Қасамёд маросими Янги йил арафасида ярим тунда шаҳарнинг энг қадимги метро бекатларидан бири бўлган ва шаҳар мэриясининг тагида жойлашган City Hall метро бекатида бўлиб ўтди.

«Бу ҳақиқатан ҳам умр бўйи бериладиган шараф ва имтиёздир», – деди Мамдани.

Ноябр ойида 34 ёшли демократ Зоҳран Мамдани Нью-Йорк шаҳар мэри сайловларида ғалаба қозонганди. Мамдани ушбу шаҳар мэри лавозимида ишлаган биринчи мусулмон ва Жанубий Осиёлик сиёсатчи бўлди. Сайлов кампанияси давомида Мамдани АҚШ президенти Доналд Трампни «демократияга таҳдид» деб таърифлагани билан медианинг «тили»га тушганди. Ўз навбатида Трамп ҳам уни ўз ишини «омадсиз бошлагани»ни айтган эди. 

Кейинроқ Трамп Оқ уйда сайланган мэр билан учрашган ва Америка етакчиси уни «ажойиб» деб атаб, у билан ишлашга тайёрлигини билдирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг