Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар саратон касаллигини даволаш самарадорлигини аниқлаш усулини топишди

Олимлар саратон касаллигини даволаш самарадорлигини аниқлаш усулини топишди

Фото: «Depositphotos / vitanovski»

Американинг Ван Андел институти олимлари ошқозоности бези саратонидан қийналаётган беморларда даволаш усулининг ўсмага таъсирини аниқлашга ёрдам берадиган махсус қон таҳлилини ишлаб чиқишди.

Тест қон таркибида ошқозоности бези саратонининг муайян турида ишлаб чиқилиб, қон йўлига тушадиган sTRA қанди бор-йўқлигини аниқлаб беради. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ушбу тип одатда кимётерапиядан таъсирланмайди.

«Одамда ошқозоности бези саратонининг қайси типдалигини билиш ҳар бир бемор учун даволашнинг тўғри стратегиясини амалга оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга», — дея таъкидлайди тадқиқот муаллифларидан бири Брайан Хааб.

Олимлар уларнинг ишланмалари шифокорларга ошқозоности бези саратони чақирган ўсмаларни даволашда энг самарали қарорни қабул қилишга ёрдам беришидан умид қилишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг