Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғиз мигранти ролини ижро этган актриса Канн мукофотини олди (видео)

Қирғиз мигранти ролини ижро этган актриса Канн мукофотини олди (видео)

Фото: «Youtube»

Дунёнинг энг нуфузли кинофестивалларидан бирида қирғиз мигрантининг Россиядаги оғир тақдири ҳақида ҳикоя қилувчи «Айка» фильми қаҳрамони ролини ижро этган қозоғистонлик Самал Еслямова энг яхши актриса номинацияси ғолиби бўлди.

«YouTube»да ушбу картинадан лавҳалар пайдо бўлди.

Шунингдек, «Олтин палма япроғи» мукофоти – Хирокадзу Корэ-Эдининг «Дўкон ўғрилари» фильмига;

Гран-при – Спайк Ли;

Энг яхши актёр – италиялик Марчелло Фонте, Маттео Гарроненинг «Итхона» фильмидаги роли учун;

Ҳакамлар мукофоти – ливанлик Надин Лабакининг «Капернаум» фильми;

Энг яхши режиссёр – польшалик Павел Павликовский, «Совуқ уруш» фильми учун (уч йил илгари «Ида» фильми учун «Оскар»ни қўлга киритган);

Maxсус мукофот – Жан-Люк Годар, «Образ ва нутқ» фильми;

Энг яхши сценарий – Аличе Рорвахер, «Бахтли Лазар» фильми, Надер Саеивар «Уч чеҳра» фильмига насиб этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг