Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пентагоннинг бош мақсадлари белгиланди

Пентагоннинг бош мақсадлари белгиланди

Фото: AP

АҚШ Қуролли кучлари учун устувор йўналиш — Хитойни ушлаб туриш ҳамда Европани эмас, балки Қўшма Штатлар ҳудудини ҳимоя қилишдир. Бу ҳақда Пентагон томонидан эълон қилинган АҚШнинг янги мудофаа стратегиясида сўз боради.

Ҳужжатда қайд этилишича, Европа ҳамон муҳим рол ўйнамоқда, бироқ унинг жаҳон иқтисодиётидаги улуши камаймоқда.

«Биз Европа ишларида иштирок этишда давом этамиз, аммо АҚШ ҳудудини ҳимоя қилиш ва Хитойни тийиб туришга устувор аҳамият беришимиз керак ва берамиз», — дейилади ҳужжатда.

Шу билан бирга, ҳужжатда, Россиядан фарқли ўлароқ, Хитой таҳдид сифатида кўрсатилмаган. Пентагон Хитойни Қўшма Штатлардан кейин иккинчи қудратли давлат, деб атади ва Пекиннинг таъсири ортиб бораётганини қайд этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг