Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистонда уч нафар бола қизамиқдан ҳалок бўлди

Қирғизистонда уч нафар бола қизамиқдан ҳалок бўлди

Қирғизистонда қизамиқ билан касалланганлар сони ортиб бормоқда. 2023 йил бошидан буён 3 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган бўлиб, уларнинг аксарияти 10 ёшгача бўлган болалардир.

Касалликнинг энг юқори кўрсаткичлари Бишкек, Ўш шаҳарлари, Ўш ва Чуй вилоятларида қайд этилган. Сентябр ойидан бери Жалолобод вилоятида вазият ёмонлашмоқда, деб ёзади «24.kg» нашри.

Йил бошидан буён учта ўлим қайд этилган. 1, 3 ва 13 ёшли болалар вафот этган.

Республика иммунопрофилактика маркази вафот этганлар эмланмаганини қайд этди. Марказ маълумотларига кўра, касалланганларнинг 85 фоиздан ортиғи эмланмаган.

Қирғизистонда касалланишнинг ортиши муносабати билан қизамиқ ва қизилчага қарши қўшимча эмлаш давом этмоқда.

Қизамиқ хавфли ва юқумли вирусли касаллик бўлиб, ўлимгача бўлган хавфли асоратларга олиб келиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг