Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда рекорд даражада қор ёғди: мактаблар ёпилди, рейслар бекор қилинди (видео)

Хитойда рекорд даражада қор ёғди: мактаблар ёпилди, рейслар бекор қилинди (видео)

Фото: «Reuters.com»

Хитой шимоли-шарқида кучли қор ёғди ва бўронлар кузатилди. Бу ҳақда The Watchers нашри хабар берди.

Хитой шимоли-шарқий провинцияларида совуқ ҳавонинг учинчи тўлқини кузатилаётгани хабар қилинмоқда.

Хэйлунцзян ва Цзилинь провинцияларида қор ёғишининг чўққиси ҳафта бошида содир бўлди. Ноқулай об-ҳаво туфайли Харбин, Цзилинь ва бошқа шаҳарларда мактаб ва болалар боғчалари вақтинча ёпилди.

Маълум қилинишича, қор ёғиши сабабли ўнлаб автомобиль йўллари ёпилган, рейслар бекор қилинган.

Бу давр учун қор тўпланиши рекорд даражага етди. Шу тариқа, шарқдаги Цзямуси шаҳрида аллақачон 42 см қор ёғган.

Биргина шимоли-шарқий Ляонин провинциясида рекорд даражада қор бўрони 58 минг қишлоқ хўжалиги корхонасига зарар етказди. Бўронлар ўн минглаб экин майдонларини пайхон қилди ва жами 5000 га яқин чорвачилик фермаларини қийин аҳволда қолдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг