Россияда Путинга ҳукм ўқиган ХЖС судьяларининг ўзларига ҳукм ўқилди
Москва шаҳар суди судьяси Андрей Суворов Халқаро жиноий суд (ХЖС) раиси Пётр Йозеф Хофманский ва унинг уч ўринбосари, шунингдек, ХЖС прокурори Карим Хонни ҳибсга олиш ҳақида сиртқи ҳукм чиқарди.
The Insider нашрининг ёзишича, Россия суди уларни айбсиз шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш, ноқонуний ҳибсга олиш, шунингдек, халқаро ҳимояга эга шахсларга қарши ҳужум тайёрлаш орқали урушни қўзғатиш ёки халқаро муносабатларни мураккаблаштиришда айбдор деб топган.
Маълумотларга кўра, ХЖС судяларига 3,5 йилдан 15 йилгача, прокурорга эса 15 йил қамоқ жазоси тайинланган.
Россия Бош прокуратураси матбуот релизига кўра, Россия суди аниқлаган маълумотларда 2022 йил феврал–март ойларида ХЖС прокурори Карим Хон россиялик фуқароларни ноқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортган, суд президиуми эса суд палатаси судяларига уларни ҳибсга олиш ордери чиқаришни буюрган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил март ойида Халқаро жиноий суд Россия президенти Владимир Путин ва мамлакатнинг болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Львова-Беловага нисбатан ҳибсга олиш ордери чиқарган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter