Саакашвилининг соғлиги «қаноатланарли» деб топилиб, яна қамоққа жўнатилди
Гуржистоннинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Тбилисидаги «Вивамеди» клиникасидан чиқарилиб, яна Рустави шаҳридаги 12-сонли қамоқхонага жўнатилди. Пенитенциар хизматга кўра, унинг соғлиги ҳозир яхши ҳолатда ва у даволанишни давом эттиришга муҳтож эмас.
Саакашвили 2021 йил сентябрь ойида махфий равишда Гуржистонга қайтиб келган ва ортидан ҳибсга олинган эди. У қамоқда бир неча марта очлик эълон қилган. 2022 йил май ойида соғлиги ёмонлашгани сабабли Тбилисидаги клиникага ўтказилган.
Ҳозирда сиёсатчи бир неча жиноят ишлари бўйича тайинланган жазони ўтамоқда. Суд қарорларига кўра, у умумий ҳисобда 12 йил 6 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter