Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Салли» — катта Бушнинг садоқатли дўсти! (фото)

«Салли» — катта Бушнинг садоқатли дўсти! (фото)

Фото: «Twitter»

«Салли» лақабли бу ит АҚШнинг собиқ президенти, марҳум катта Жорж Бушнинг садоқатли дўсти эди. Махсус ўргатилган бу жонивор шу йилнинг июнь ойида Бушлар оиласига келтирилган. Паркисон хасталигига чалинган Катта Буш ҳаётининг сўнгида ногиронлар аравачасига михланиб қолган, эшикни очиш, бирор нарсани келтириб бериш ва зарур пайтда ёрдам чақиришда жонивор унинг жонига жуда оро кирарди. 

Юқоридаги суратни собиқ  сиёсатчининг  матбуот котиби Ж. Макграт ўзининг тивиттерида эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг 41-президенти катта Жорж Буш шу йилнинг 30 ноябрида 94 ёшида вафот этди. Унинг дафн маросими 6 декабрга белгиланган. Тобут олдида  «Салли»ни кўриниб, ҳеч ким ажабланмаса керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг