Шимолий Корея баллистик ракета учирди
Корея Халқ-Демократик Республикаси (КХДР) бугун, 27 январь куни баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Япония соҳил қўриқлаш хизмати маълум қилди.
Соҳил қўриқлаш хизмати минтақада бўлиб турган кемаларни ракета бўлаклари аниқланган тақдирда уларга яқинлашмасликка ва зудлик билан Япония ҳокимиятига хабар беришга чақирди.
Япония соҳил қўриқлаш хизмати КХДРнинг ракета учириши ҳақидаги хабарни бир неча дақиқа фарқ билан икки марта тарқатган. Ҳозирча бу техник хато бўлганми ёки КХДР кетма-кет икки марта ракета учирганми, аниқ эмас.
Ўз навбатида, Корея Республикаси Қуролли кучлари Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси ҳам КХДР томонидан ракета учирилганини тасдиқлади.
Япония Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, бу КХДРнинг 4 январдан бери илк ракета учириши ва 2026 йилдаги иккинчи учириш ҳисобланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter