Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Швецияда манқал ишлатиш тақиқланди

Швецияда манқал ишлатиш тақиқланди

Фото: «Haber7»

«Швециянинг Жамленд, Даларна ва Гавлеборг вилоятларидаги 80 га яқин жойда ёнғин чиқиши сабабли мамлакатда манқал ишлатиш тақиқланди», — дея хабар бермоқда «Haber7» сайти.

Швецияда манқал туфайли ўрмонларга ўт кетган. Ҳануз ўтни ўчириш имкони бўлмаяпти. Шу боис мамлакат миқёсида манқал ишлатиш қатъий тақиқланди.

Шу йил май ойидан бери жазирама ва қурғоқчилик туфайли Швецияда ўрмон ёнғинлари кузатилаяпти.

Ушбу тақиқдан сўнг ҳам манқал ишлатган киши катта миқдорда жарима тўлайди. Яна шу ишни қилса, озодликдан маҳрум этилади.

Скандинавияда сўнгги 66 йилнинг энг иссиқ ёзи кузатилаяпти.

Айни кунларда ҳаво ҳарорати 30 даражадан юқори.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг