Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Швеция евро фойдасига миллий валютадан воз кечмоқчи

Швеция евро фойдасига миллий валютадан воз кечмоқчи

Фото: Freepik

Швецияда миллий валюта — кронадан воз кечиб, еврога ўтиш масаласи кун тартибига чиқди. Бу ҳақда мамлакат парламентининг либераллар партиясидан депутати Сесилия Реннга асосланиб Bloomberg хабар берди.

Ренннинг фикрича, жаҳоннинг етакчи давлатлари ўртасида кучайиб бораётган рақобат фонида кичик иқтисодиётларнинг заифлиги ортиб бормоқда. Европа валютасига ўтиш Швецияга сиёсий алоқаларни мустаҳкамлаш ва Европа Иттифоқининг валюта масалалари бўйича маслаҳат органларидаги ролини ошириш имконини беради.

Швеция НАТОга аъзо бўлгани ва европалик ҳамкорлар билан мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кучайтираётганига қарамай, валюта соҳасидаги алоқанинг йўқлиги мамлакатни умумий тизимдан ташқарида «бир оёғи» билан қолдиряпти, деб ҳисоблайди депутат. Евро савдони ривожлантириш ва мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни кенгайтиришга хизмат қилиши мумкин.

Жорий йилнинг январида парламент аъзолари кронанинг барқарорлиги юзасидан хавотир билдиришган эди. Охирги ўн йил ичида миллий валюта ўз қийматининг 20 фоиздан ортиғини йўқотди, глобал иқтисодий тангликлар ва Болтиқбўйи минтақасидаги беқарорлик курснинг тез пасайиб кетиш хавфини оширмоқда. Бундан аввал ҳам Швецияда еврога ўтиш масаласи муҳокама қилинган — 2003 йилда сайловчилар ягона Европа валютасига қарши овоз беришган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг