Сомалида самолёт йўловчилари бир ўлимдан қолди (видео)
Сомалида 10 феврал куни 55 кишини олиб ҳавога кўтарилган самолёт орадан кўп вақт ўтмай Ҳинд океани соҳилига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Пойтахт Могадишодан Галкайога парвоз қилиши керак бўлган ушбу Fokker 50 ҳаво кемаси «StarSky» авиакомпаниясига тегишли.
Самолёт ҳавога кўтарилганидан сўнг учувчи техник носозликни сезиб, учоқни ортга қайтарган. Бироқ қўниш пайтида самолёт учиш-қўниш йўлагидан океан соҳилига чиқиб кетган кетган. «Қаттиқ қўниш» оқибатида лайнернинг қаноти узилган.
Сомали фуқаро авиацияси бошқармаси бошлиғи Аҳмад Моалим Ҳасан айтишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Қутқарувчилар йўловчилар ва экипаж аъзоларини эвакуация қилишган, жароҳатланганлар шифохонага етказилган. Ҳодиса юзасидан тергов бошланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter