Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Трамп дафн маросимимга келмасин»

«Трамп дафн маросимимга келмасин»

Америкалик таниқли сиёсатчилардан бири, республикачи сенатор Жон Маккейн агрессив мия раки бўйича даволанаётган бир пайтда «Трамп дафн маросимимга келмасин» деди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Бу хабарни Жон Маккейннинг оиласи «New York Times» ва «NBC News» нашрлари орқали оммага эълон қилди.

Аризонадан сайланган сенатор Маккейн Оқ уйдан дафн маросимига қатнашиш ҳуқуқини Трампнинг муовини Майк Пенсга берди. Охирги интервьюларидан бирида у: «Яна қанча яшайман, билмайман», – деган. Трамп Маккейн ҳақида: «У уруш қаҳрамони эмас, чунки Вьетнамда асир тушган эди», — деган эди.

Маккейн билан Трамп орасидаги тортишув Трамп президент бўлгандан кейин ҳам давом этди.

Маккейн Трампнинг соғлиқ суғуртаси қонунига қарши чиққан эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг