Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина Россия билан 40 га яқин шартномани бекор қилмоқчи

Украина Россия билан 40 га яқин шартномани бекор қилмоқчи

Фото:«АиФ»

Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин “1+1” телеканали мухбири билан суҳбатда  мамлакат шу чоққача  Россия билан имзоланган 48 та давлатлараро шартномани бир томонлама бекор қилганини айтди. Расмий Киев яқин келажакда яна қирқта шартномага нисбатан шундай йўл тутмоқчи. Вазирнинг айтишича, бу ҳали ҳаммаси эмас, Россия ва Украина ўртасида илгари имзоланган барча келишувлар  қайта кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. 

Воқелар ривожи икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар узилишигача бориши мумкин. Суҳбат чоғида  Украина ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари давлатлараро муносабатлар издан чиққанини таъкидлаб, дипломатик алоқаларга  чек қўйилиши тарафдори эканини ҳам яшириб ўтирмади.

Маълумки, Украина ва Россия ўртасиданги муносабатлар анчадан бери чигал. Украина шарқидаги нотинчлик, Қримнинг Россия таркибига қўшилиши сабаб муносабатларига жиддий путур етганди.  Шу йилнинг 25 ноябрь куни Керч бўғозида Украинанинг учта ҳарбий кемаси Россия томонидан қўлга олинганидан сўнг  келишмовчиликлар кучайгандан кучаймоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг