Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазир истеъфога чиқди — «Brexit»ни ким бошқаради?

Вазир истеъфога чиқди — «Brexit»ни ким бошқаради?

Фото: «Hurriyet.com.tr»

Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича музокаралар олиб бориш («Brexit»)га масъул вазири Даниэл Дэвис истеъфога чиқди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Бу истеъфо бош вазир Тереза Мэйга қаттиқ зарба бўлгани айтиляпти.

Дэвис Тереза Мэйга ёзган истеъфо мактубида: «Айни пайтда олиб борилаётган сиёсат Буюк Британиянинг ЕИ савдо шериклик ва божхона иттифоқидан чиқиш эҳтимолини камайтирмоқда», — дейилган.

Тереза Мэй ҳам, ўз навбатида, Дэвисга жавоб хати ёзган. Мэй Дэвиснинг истеъфога чиққанидан қайғуда эканини яширмаган.

Эслатиб ўтамиз, Дэвис 2016 йил 23 июнь куни ўтказилган референдумда англияликлар мамлакатларининг Европа Иттифоқидан ажралиб чиқишига розилик билдирганидан сўнг «Brexit» вазирлигига тайинланган эди.

Буюк Британия 2019 йил март ойида Европа Иттифоқидан ажралиб чиқиши кутиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг