Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна Афғонистон: «Толибон» полицияга ҳужум уюштирди

Яна Афғонистон: «Толибон» полицияга ҳужум уюштирди

Фото:«France 24»

Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилояти Мароф туманида «Толибон» жангарилари полицияга ҳужум уюштириши оқибатида 5 полиция ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Қандаҳор вилояти ҳокимлиги мутасаддиси Зиё Дуроний тумандаги полиция машиналарига оғир қуроллар билан ҳужум уюштирилганини маълум қилди.

Ҳужум оқибатида 5 нафар полициячи ҳалок бўлган, 9 нафари жароҳатланган.

«Ҳужумга тезкор қаршилик кўрсатилиши туфайли 15 нафар жангари ўлдирилиб, 11 нафари яраланди», – дейди Зиё Дуроний.

«Толибон» томонининг маълум қилишича, ҳужумда кўплаб ҳарбийлар ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг