Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юқори ҳаво ҳарорати олти киши умрига зомин бўлди

Юқори ҳаво ҳарорати олти киши умрига зомин бўлди

Фото:«South China Morning Post»

Канаданинг Монреал шаҳрида ҳаво ҳарорати кўтарилиши туфайли 6 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Masrawy.com» хабар бермоқда.

Монреал шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Мелин Дарвейннинг айтишича, 2010 йили содир бўлган воқеа такрорланмаслиги учун раҳбарият ҳаво ҳарорати кўтарилганда қандай ҳаракат қилиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бораяпти.

2010 йили  Монреалда ҳаво исиб кетиши туфайли 106 киши ҳалок бўлган эди.

Шаҳар ҳокими Валерий Блунт шаҳардаги ташкилотларга 17 минг литр сув тарқатилганини, сузиш ҳавзалари ва сув спорти мажмуаларининг иш вақти узайтирилганини маълум қилди.

Марказий ва Шарқий Канадада бир неча кундан бери иссиқ об-ҳаво кузатилаяпти.

Монреал соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари иссиқ об-ҳаводан зиён кўриб, «тез ёрдам» чақираётганлар сони ортиб кетганини инобатга олиб, шаҳарда «тез ёрдам» машиналари сонини кескин оширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг