BYD e-Mobility Festa 2026: технологиялар ва янги мобиллик маконининг учинчи мавсуми
2026 йил 1–4 октябрь кунлари Tashkent City Park'да BYD e-Mobility Festa 2026 фестивалнинг учинчи мавсуми бўлиб ўтади. Тўрт кун давомида автомобиль премьералари, BYD технологиялари намойишлари, интерактив зоналар ҳамда ўзбек эстрадасининг таниқли санъаткорлари иштирокидаги кечки шоулар бир майдонда жамланади.
Фестиваль замонавий мобиллик билан босқичма-босқич танишиш имконини берувчи йўналиш асосида ташкил этилган. Меҳмонлар автомобилларни статик экспозицияда ҳам, ҳаракатда ҳам кўришлари, электр ва plug-in гибрид тизимларнинг ишлаш тамойиллари билан танишишлари, мутахассисларга ўз саволларини беришлари ҳамда автомобиль харид қилиш бўйича маслаҳат олишлари мумкин.
Ўзбекистондаги автомобиль премьералари
Модель экспозициясининг марказидан Ўзбекистон бозорига чиқаришга тайёрланаётган иккита янги модель — BYD SEALION 6 EV ва BYD Ti 7 ўрин олади. Улар савдо бошланишидан аввал дастлабки таништирув форматида намойиш этилади. Ташриф буюрувчилар автомобилларнинг дизайни, салон кенглиги, рақамли функцияларини баҳолашлари, шунингдек, ушбу моделларнинг келгусида бозорда мавжуд бўлиши ҳақида дастлабки маълумотларни олишлари мумкин.
Экспозиция BYD'нинг аллақачон танилган ва кутилаётган моделлари билан ҳам бойитилади. Улар орасида SONG PLUS DM-i UzPride, CHAZOR UzPride, YUAN UP EV, YUAN UP DM-i, SEAL 6, SEALION 7 ва ATTO 8 бор. Моделларнинг бир майдонда намойиш этилиши шаҳар электромобиллари, оилавий кроссоверлар ва plug-in гибридларни ўзаро таққослаш имконини беради.

YANGWANG U9 ва жаҳон рекорди кўрсаткичлари
Фестивалнинг асосий технологик воқеаларидан бири YANGWANG U9 моделининг Ўзбекистондаги илк намойиши бўлади. Қарийб 1 300 от кучига эга электр суперкар 100 км/соат тезликка 2,36 сонияда эришади. Тўртта мустақил бошқариладиган электромоторга эга e4 платформаси ҳамда DiSys-X осма тизими автомобилни ҳаракат вақтида аниқ бошқаришни таъминлайди. Куввати 3 000 от кучидан ортиқ бўлган рекордчи U9 Xtreme версияси 2025 йил сентябрь ойида 496,22 km/h тезликка эришди ва BYD маълумотига кўра, серияли автомобиллар орасида тезлик бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Автомобиль Nürburgring Nordschleife трассасини 6 дақиқа 59,157 сонияда босиб ўтиб, етти дақиқадан кам натижа қайд этди.

DENZA Zone ва off-road технологиялари
Алоҳида DENZA Zone ҳудуди DENZA B5 ва B8 йўлтанламасларига бағишланади. Бу ерда премиум даражадаги қулайлик мураккаб рельеф шароитларига мўлжалланган технологиялар билан уйғун ҳолда намойиш этилади. B5 модели мисолида ташриф буюрувчилар DMO (Dual Mode Off-road) платформаси, учта дифференциал блокировкаси ҳамда DiSus-P ақлли гидравлик кузов бошқаруви тизими билан танишадилар. Ушбу тизим миллисониялар ичида ғилдираклар баландлиги ва осма тизимининг қаттиқлигини созлайди.
Динамик намойишлар учун металл рампага эга модулли off-road трасса барпо этилади. Тик кўтарилиш ва тушиш, ёнлама қиялик ҳамда диоганал осилиш участкаси автомобиль тортиш кучини қандай тақсимлаши, ғилдиракларнинг сирт билан туташувини қандай сақлаши ва кузов ҳолатини қандай назорат қилишини реал вақт режимида кузатиш имконини беради. Намойиш юришлари профессионал инструкторлар бошқарувида хавфсиз форматда ўтказилади.
Фестиваль йўналиши
BYD e-Mobility Festa 2026 майдони мавзули зоналарга бўлинган. Ҳар бир зона бренд билан танишишнинг алоҳида босқичини қамраб олади — илк танишув ва модель танлашдан тортиб тест-драйв ҳамда ўйин шаклидаги синовларгача.
|
Фестиваль ҳудудлари |
Ташриф буюрувчилар учун имкониятлар |
|
Reception Desk |
Рўйхатдан ўтиш, Dream Passport ва фестивалдаги фаолликларда иштирок этиш учун шахсий рақамни олиш. |
|
Dream Wall |
Орзуларга бағишланган интерактив зона. Бу ерда меҳмонлар ўз орзуларини ёзиб қолдиришлари, расм чизишлари ва биринчи муҳрни олишлари мумкин. |
|
Energy Field |
Меҳмонларни Blade Battery технологиясининг имкониятлари билан таништирувчи чидамлилик синови. |
|
Football Challenge Area & PUBG |
PUBG ва футбол бўйича ўйин ҳамда спорт фаолиятлари. Шунингдек, ушбу зонада меҳмонлар V2L ва e-Platform 3.0 технологиялари билан танишадилар. |
|
BYD Knowledge Area |
DM-i технологияси ва BYD ечимлари билан танишишга ёрдам берувчи интерактив топшириқлар ва саволлар. |
|
ElectriCare |
BYD сервис хизмати, кафолат, шунингдек, автомобилга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ асосий масалалар билан танишиш. |
|
DENZA Dynamic Area |
DENZA B5 ва B8 моделлари, DMO технологияси ҳамда автомобилларнинг off-road трассадаги имкониятлари билан динамик форматда танишиш. |
|
JV Booth |
Жиззах вилоятидаги BYD Uzbekistan Factory ва автомобилларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилиши билан танишиш. |
|
Dealer Area |
BYD дилерлари ва моделлари билан танишиш, автомобиль танлаш, келгусидаги тест-драйвга ёзилиш ҳамда совринли ўйинда иштирок этиш учун DREAM PASS олиш имконияти. |
|
BYD Fan Club & Gift Area |
Автомобиль эгалари ҳамжамияти билан танишиш, якуний муҳрни олиш, махсус совғага эга бўлиш ва асосий саҳнада ўтказиладиган совринли ўйинда иштирок этиш. |
Асосий саҳна ва шоу-дастур
Main Stage саҳна премьералари ва кечки дастурнинг марказига айланади. Бу ерда автомобилларнинг мультимедиа тақдимотлари, технологик шоулар, танловлар ҳамда ўзбек эстрадасининг таниқли юлдузлари чиқишлари бўлиб ўтади. Санъаткорларнинг номлари ва кунлар бўйича дастур кейинроқ эълон қилинади.
Фестивалда автомобиль харид қилиш
Фестивалда дилерлик тармоғи ва молиявий ҳамкорлар вакиллари фаолият юритади. Меҳмонлар моделлар ва комплектланишларни таққослашлари, автомобилларнинг мавжудлигини аниқлаштиришлари, мавжуд харид ва молиялаштириш вариантларини муҳокама қилишлари ҳамда ариза қолдиришлари мумкин. Шунингдек, меҳмонлар учун ҳамкор банклар — Orient Finans Bank (OFB), Бизнесни риожлантириш банки (БРБ) ва Ipoteka Bank OTP Group томонидан махсус молиявий таклифлар тақдим этилади. (Таклиф BYD'нинг барча расмий дилерларида амал қилади.)
Эълон қилинган иштирокчилар орасида ASTANA MOTORS, ABOZOR, VORIS MOTORS, BENI MOTORS, MEGAWATT ва ROYAL MOTORS бор.
Бундай формат автомобиль билан яқиндан танишишдан олинган таассуротларни кейинги амалий қадам билан уйғунлаштиради. Кўргазма, маслаҳат ва тест-драйвдан сўнг ташриф буюрувчи қўшимча маълумот изламасдан, танлаган дилерида автомобилни расмийлаштириш жараёнини давом эттириши мумкин.
Ўзбекистонда янги мобилликнинг ривожланиши
BYD e-Mobility Festa фестивалининг учинчи мавсуми Ўзбекистон аудиториясини янги энергия манбаларидан фойдаланадиган автомобиллар билан изчил таништиришни давом эттиради. BYD Ўзбекистон бозорида 2023 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 2024 йил июнь ойида эса Жиззах вилоятидаги BYD Uzbekistan Factory қўшма корхонасида автомобилларни серияли ишлаб чиқариш бошланди. Фестиваль ушбу технологик муҳитни шаҳар марказига олиб чиқиб, меҳмонларга у билан бевосита, шахсий тажриба орқали танишиш имконини беради.
BYD'нинг Ўзбекистондаги алоқа маълумотлари:
Расмий ишонч телефони: 1811
Сайт: bydauto.uz
Instagram: @bydauto.uz
Telegram: t.me/bydautouz


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter