Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда кондиционер импорти 11,5 фоизга ошди

Ўзбекистонда кондиционер импорти 11,5 фоизга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистонга хориждан 19,7 миллион АҚШ доллари қийматидаги 132 691 дона кондиционер импорт қилинган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 13,7 минг донага ёки 11,5 фоизга кўпайган.

Ҳисобот даврида Ўзбекистонга энг кўп кондиционер қуйидаги давлатлардан импорт қилинган:
Хитой — 128 021 дона;
Қозоғистон — 4 644 дона;
Туркия — 17 дона;
Бошқа давлатлар — 9 дона.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда Ўзбекистонда ҳар 100 та уй хўжалиги ҳисобига ўртача 67 та кондиционер тўғри келгани ҳақида хабар қилгандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг