Асаджон Ходжаев Рақамли технологиялар вазири ўринбосари этиб тайинланди
Асаджан Ходжаев Рақамли технологиялар вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тегишли фармойиши билан Асаджон Азатбекович Рақамли технологиялар вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Асаджон Ходжаев (1970 йилда туғилган) — Тошкент электротехника алоқаси институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (2001 йил) битирувчиси. Мутахассислиги — электроалоқа муҳандиси, иқтисодиёт магистри.
1995−2001 йилларда алоқа вазирлиги, Почта ва телекоммуникация марказий аппаратида ишлаган, 2001−2003 йилларда «Ўзбекистон почтаси» Давлат акционерлик компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари, UZINFOCOM Компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази директорининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. 2019 йил ноябридан — 2020 йил июлигача Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи, 2020-2025 йилларда АОКА раҳбари сифатида ишлаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter