Дам олиш кунлари ҳарорат пасайиши давом этади
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда яна ҳаво ҳарорати пасаяди. Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Фақат республиканинг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, шунингдек бугун кундузи ва 26 сентябрда кечаси Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Бугун Тошкент вилоятининг айрим жойларида куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Ҳаво ҳароратининг аста-секин пасайиши давом этади. Ҳарорат бугун кундузи 26-30 даражани ташкил этади, жанубий ҳудудларда 31-33 даражагача бўлади, шанба ва якшанба кунлари аста-секин 22-25 даражагача, жанубда 27-30 даражагача пасаяди. Ҳаво ҳарорати кечалари 9-14 даража бўлади.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-27 сентябрда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Бугун куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат асосан кечалари 11-14 даража, кундузи 25 сентябрда 26-28 даража бўлади, дам олиш кунлари аста-секин 23-25 даражагача пасаяди.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter