Пойтахтда «Самовий шаҳар» қурилади

Иллюстратив фото.
Бугун, 28 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида тадбиркорлар, хорижий инвесторлар иштирокида «Тошкент шаҳрини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш»га бағишланган «очиқ эшиклар» куни бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, Тошкентда «SF Global» компаниясининг «Sky city» («Самовий шаҳар») бинолари мажмуи қурилади. Лойиҳага киритиладиган сармояларнинг умумий миқдори 500 миллион долларни ташкил этади.
Инвесторлар бу маблағларнинг ярмини ободонлаштиришга йўналтиришга тайёр. Кенг ер майдонида баландлиги 30-40 қаватлик замонавий бинолар мажмуини қуриш режалаштирилмоқда. Улардан бири меҳмонхона, 5 таси – офислар ва 6 таси турар жой бинолари бўлади.
Қурилиш ишлари 5 ойдан сўнг – участка тўлиқ тасдиқланганидан кейин бошланишига қарор қилинган.
Умуман олганда, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаев ўтказган «Очиқ эшиклар куни»да тақдим этилган лойиҳаларнинг 35 фоизи жойида маъқулланди, қолган инвесторларга муқобил участка ва объектлар таклиф қилинадиган бўлди.
Тадбирда умумий қиймати 591 млн долларига тенг (бундан $173 миллиони тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар) 62 лойиҳа тақдим этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter