Тошкентда 10-синф ўқувчиси уриб юборган ЙПХ инспектори вафот этди
Тошкентда 10-синф ўқувчиси уриб юборган ЙПХ инспектори вафот этди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 25 феврал куни соат 21:48ларда Тошкент шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори кичик сержант Ҳосилбек Эшназаров 10 синф ўқувчиси — вояга етмаган ҳайдовчи бошқарувидаги «BMW» русумли автомашина томонидан уриб юборилган. Ҳаёти учун оғир тан жароҳатларини олиб уч кун давомида шифокорлар назоратида бўлган ички ишлар органлари ходими кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этди.
«Кичик сержант Ҳосилбек Эшназаров 2022 йилдан ички ишлар органларида хизмат қилган. Унинг ортидан ота-онаси, аёли, 2 нафар ўғил ва 1 нафар қиз фарзандлари қолди», дейилади вазирлик хабарида.
Xabar.uz марҳумнинг яқинларига таъзия билдиради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter