Эрон ва Исроилдаги вазият сабаб Ўзбекистон авиарейслари жўнаш аэропортларига қайтарилди
Бугун, 28 феврал куни Эрон ва Исроил ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли, Ўзбекистондан араб давлатларига ва ортга учаётган бир нечта самолёт жўнаш аэропортларига қайтиб келди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонга тегишли қуйидаги рейслар ўзгаришга мажбур бўлди:
- 7Q4461 (Fly One Asia): Андижон – Мадина йўналишидаги рейс Андижонга қайтди.
- 7Q342 (Fly One Asia): Мадина – Тошкент йўналишидаги рейс Мадинага қайтди.
- HH901 (Qanot Sharq): Тошкент – Дубай йўналишидаги рейс Тошкентга қайтди.
- 2U7706 (Fly Khiva): Мадина – Андижон йўналишидаги рейс Мадинага қайтди.
- 9S3302 (Air Samarkand): Жидда – Тошкент йўналишидаги рейс Жиддага қайтди.
Эслатиб ўтамиз, 28 феврал куни эрталаб Исроил ва АҚШ Эронга ҳужум қилди, бунга жавобан Теҳрон Исроил ва АҚШнинг Баҳрайн, БАА, Қатар ва Кувайтдаги ҳарбий базаларига кетма-кет зарбалар берди. Вазият танглигича қолмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter