Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

7 ёшга тўлмаганларни ҳудудидан бошқа ердаги мактабга қабул қилиш пуллик бўлади

7 ёшга тўлмаганларни ҳудудидан бошқа ердаги мактабга қабул қилиш пуллик бўлади

Фото: «Protoday.uz»

7 ёшга тўлмаган болаларни қўшимча квота бўйича мактабларга қабул қилишда ота-оналарнинг розилиги асосида энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир марталик йиғим ундирилади.

Булар кимлар:
— микроҳудуддан ташқарида яшаётган мактаб ёшидаги болалар;

— микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқаридаги мактаб ёшига етмаган, яъни тегишли йилнинг 1 январидан 31 декабрга қадар 7 ёшга тўлмайдиган болалар;

— мактабларда (микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари) таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлмаган болалар.

Бу маблағлар мактабдаги шароитларни яхшилаш ҳамда мактаб ўқитувчилари ва директорини рағбатлантириш учун йўналтирилади. 2019/2020-ўқув йилидан биринчи синфга боланинг қабул ҳужжатлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топширилади.

Аризалар 15 июндан 31 августгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар топширилгандан бир кун кейин мактабга йўлланма ёки асослантирилган рад жавоби берилади. Ушбу тартибга босқичма-босқич ўтиш режаланган. Илк босқичда Тошкент шаҳридаги 81 мактабга ҳужжатлар онлайн тарзда топширилади.

Қайси мактабларга йўлланма олиш мумкин?

— бошланғич мактаб;

— умумий ўрта таълим мактаби;

— айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослашган мактаб.

Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ва мактаб-интернатлар, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари бундан мустасно.

Қайси мактабларга ҳужжат топшириш мумкин?

Ўқувчилар мактабларга яшаш жойи бўйича қабул қилинади.

Ҳар бир мактабга туман (шаҳар) ҳокимликлари микроҳудуд бириктиради. Яъни ҳар бир мактаб аввало ўзига бириктирилган микроҳудудда яшовчи аҳолининг фарзандларини қабул қилади.

Мактаблар ўзига қарашли микроҳудуддан ташқаридан ҳам бола қабул қилиши мумкин. Бунинг учун ўша мактабга қўшимча квота ажратилган бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг