Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ангренда замонавий вокзал барпо этилди (фото)

Ангренда замонавий вокзал барпо этилди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига ташриф буюрди. 

Давлат раҳбарининг аввалги ташрифи чоғида белгилаб берилган вазифалар асосида Ангренда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан Ангрен темир йўл вокзали барпо этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ангрен транспорт коммуникациялари жиҳатидан муҳим стратегик ҳудуд. Тошкентни водий билан боғловчи темир йўл қурилганидан кейин унинг аҳамияти янада ортди. Лекин вокзал йўқлиги боис йўловчилар узоқ станцияларга боришга мажбур бўларди. Янги вокзал шаҳар аҳолиси ва туристлар учун катта қулайлик яратади. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Вокзалда бир вақтнинг ўзида 100 йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Кутиш зали, она ва бола хонаси, тиббий пункт, овқатланиш ва савдо шахобчаларида барча шароит яратилган.

Президентимиз вокзалда йўловчи ва хизматчилар учун яратилган қулайликларни кўздан кечирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу ерда Тошкент вилоятида туризм, энергетика, кимё, металлургия соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Президентимиз «Чорвоқ» эркин туристик зонасида халқаро дам олиш масканлари, Белдирсой, Чимён ва Нанай ҳудудларида Франция компаниялари консорциуми иштирокида тоғ-чанғи курорти барпо этиш лойиҳаларига алоҳида аҳамият қаратди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг