Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФВВ Самарқанддаги сув тошқинлари юзасидан маълумот берди (фото)

ФВВ Самарқанддаги сув тошқинлари юзасидан маълумот берди (фото)

Фото:«Fvv.uz»

Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги бугун Самарқанд шаҳрида кузатилган ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Жорий йилнинг 29 март куни бошланган сурункали ёмғир ёғиши натижасида, Самарқанд шаҳрининг «Буюк Ипак йўли», «Афросиёб», «М.Қошғарий», «Мир Саид Барака», «Оби Раҳмат», «Муқимий», «Ўзбекистон», «А.Темур», «Конимех», «Мулён-Сочаки боло» чорраҳасидаги кўчаларига ариқлардан сув тошиб чиқиши ҳолатлари кузатилган.

Фото:«Fvv.uz»

Бундан ташқари, шаҳардаги айрим ҳовлиларига оқава сувлари кириш ҳолатлари ҳам бўлган. 

Фото:«Fvv.uz»

«Юзага келган вазиятни бартараф этиш тадбирларига вилоят Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари, шунингдек, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, вилоят «Сувоқава» ДУКнинг шахсий таркиби ва махсус техника воситалари жалб этилди» дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг