Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Маҳмудов

Ҳеч қачон ўқиб-ўрганиш учун кеч бўлди деманг!

IT-маслаҳат: «Excel» саҳифалари ва китобидан ҳимояни олиб ташлаш усули

IT-маслаҳат: «Excel» саҳифалари ва китобидан ҳимояни олиб ташлаш усули

Коллаж: «Xabar.uz»

Шундай вазиятлар бўладики, «Excel»нинг у ёки бу файли билан ишлаш пайтида, биз файлдаги саҳифалар (листы) ёки китоб (книга)нинг ўзига ҳимоя (пароль) ўрнатамиз. Агар пароль оддий бўлса, кўпгина ҳужжатларда қўлланса ёки бирор жойга ёзиб қўйилган бўлса, табиийки, блокдан чиқаришда муаммо туғдирмайди. Лекин пароль ҳақидаги ёзув йўқолган, пароль анча олдин ўрнатилган ёки биз уни эслай олмасак нима қилишимиз керак?

«IT-spec» канали бундай ҳолатда файлингиздаги ўрнатилган паролларни тез ва осон ўчириб берувчи, мураккаб бўлмаган макросдан (файлни юклаб олиш) фойдаланишни таклиф этади. Пароллар қуйидагилардан ўчирилади:

1) Китобнинг барча саҳифаларидан (агар уларга ҳимоя ўрнатилган бўлса);

2) Китобнинг ўзидан (агар «Excel» файлига ҳимоя ўрнатилган бўлса).

Макросдан фойдаланиш тартиби эса қуйидагича:

1) «Снять защиту с файла» тугмаси босилади:

2) Пайдо бўлган ойнада паролнинг айнан ўзингизнинг файлингиздан ўчирилиши тасдиқланади:

3) «ОК» тугмасини босганимиздан сўнг, очилган мулоқот ойнасида ҳимоясини олиб ташлаш лозим бўлган «Excel» файли танланади:

Макрос ишининг натижаси сифатида саҳифалар ва китобдаги ўрнатилган паролсиз яратилган янги файл (сиз томондан кўрсатилганининг аниқ нусхаси) бўлади. Ушбу файл папкадаги асл (сиз томондан танланган) файлнинг ёнида сақланади ва ушбу файлнинг номланишида «NotProtectionFile» матни мавжуд бўлади. Мисол учун:

Макрос «xlsx» ва «xlsm» кенгайтмали «Excel» файлларидан ҳимояни муваффақиятли олиб ташлайди. Бунда «Excel» версиясининг (2007, 2010, 2013, 2016) аҳамияти йўқ. «xls» ва «xlsb» файлларини макрос томонидан қўллаб‑қувватланадиган форматга («xlsx»/«xlsm») қайта сақлаш орқали, бу турдаги файллардан ҳам ҳимояни муваффақиятли олиб ташлаш мумкин.

Кўриб турганингиздек, бунинг ҳеч қандай мураккаб жойи йўқ. «Excel» ҳужжатларидаги ҳимоя – бу огоҳ бўлмаган фойдаланувчилар учун ишлайдиган, қайсидир маънодаги афсонадир. Шунинг учун, агар сиз қандайдир ҳисоботлар, махфий маълумотли файлларни юритсангиз ёки тўлиқ фойдаланишни блоклаш орқали учинчи шахсларга шакллантирилган ҳужжатларни узатиб келган бўлсангиз, бундан кейин ушбу фактни инобатга оласиз, деган умиддамиз.

Яна бир бор эслатамиз. Ўз паролларингизни тиклашингиз – бу легал амал ҳисобланади. Бегона файллардаги паролларни, уларнинг эгаси рухсатисиз бузиш эса – таъқиқлангандир!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг