Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Катта футбол байрами! Бугун ЕЧЛ плей-офф босқичи бошланади

Катта футбол байрами! Бугун ЕЧЛ плей-офф босқичи бошланади

Фото: «Евроспорт»

Бугун, 13 февраль куни Қаршининг «Насаф» жамоаси Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқичида илк ўйинини ўтказади. Гуруҳ босқичига саралаш ўйини орқали етиб келган «аждарлар» сафарда Эроннинг «Персеполис» жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Теҳрондаги «Озоди» стадионида Тошкент вақти билан соат 18:45да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 февраль куни Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси гуруҳ босқичининг дастлабки учрашувида ўз майдонида БААнинг «Ал-Ваҳда» жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Шунингдек, бугун Европа чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига ҳам старт берилади. Бугун кечаси соат 00:45 да ЕЧЛ 1/8 финалининг илк ўйини бошланади. Ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.

14 февраль

«Базель» - «Манчестер Сити» - 00:45

«Ювентус» - «Тоттенхэм» - 00:45

15 февраль

«Порту» - «Ливерпуль» - 00:45

«Реал» - «ПСЖ» - 00:45

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг