ОЧЛ-2018. «Локомотив» мусобақани йирик ғалаба билан бошлади

ОЧЛ-2018. «Локомотив» мусобақани йирик ғалаба билан бошлади

Фото: «Локомотив» Матбуот хизмати

Осиё чемпионлар лигаси «В» гуруҳининг биринчи турида Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз майдонида БААнинг «Ал-Ваҳда» клубини қабул қилди.

Чемпионлар лигасига катта умидлар билан боқаётган «темирйўлчилар» дастлабки учрашувда рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:0. «Локо»нинг легионер футболчиси Нивалдо ўзининг дастлабки расмий учрашувида гол киритиб, ҳисобни очди.

Тошкент клуби ярим ҳимоячиси Икром Алибоевнинг дубли (голлардан бири майдона марказидан киритилди), Сардор Рашидовнинг ажойиб голи ҳамда рақиб футболчиси Салим Султоннинг автоголи «Локомотив»га йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.

ОЧЛ-2018. «B» гуруҳи. 1-тур
«Локомотив» (Ўзбекистон) – «Ал Ваҳда» (БАА) 5:0
Голлар: Нивалдо 25, - 1:0. Икром Алибоев 53, - 2:0. Салим Султон Ал Шаржи 55 автогол, - 3:0. Сардор Рашидов 58, - 4:0. Икром Алибоев 87, - 5:0.

Учрашув статистикаси

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг