Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оҳангаронда қўйларни ўғирлаган коллеж ўқувчилари ушланди

Оҳангаронда қўйларни ўғирлаган коллеж ўқувчилари ушланди

Фото:«Uza.uz»

2019 йил 8 февраль куни Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида яшовчи Й.И. ИИБга мурожаат қилиб, номаълум шахслар қўйхонасидан 4 бош қўйларини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди. 

Қидирувлар натижасида ушбу жиноятни Оҳангарон агро иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Х.Х. ва Тошкент юридик коллежи ўқувчиси М.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ олдинроқ Тошкентда писта қадоқлаш цехи ёнган хусусида хабар берганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг