Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон стартаплари халқаро финал сари йўл олмоқда

Ўзбекистон стартаплари халқаро финал сари йўл олмоқда

“ICT WEEK Uzbekistan 2026” халқаро ахборот технологиялари ҳафталиги доирасида “Startup World Cup 2026” халқаро стартап танловининг Ўзбекистон минтақавий финалига старт берилди.

Финал босқичида саралаб олинган 15 та технологик стартап ўз лойиҳаларини инвесторлар ва халқаро экспертлар олдида тақдим этиб, Сан-Францискода бўлиб ўтадиган глобал финалга йўлланма учун беллашмоқда.

Иштирокчилар ўз маҳсулотлари, бизнес моделлари, бозор салоҳияти ва ривожланиш стратегиялари ҳақида тақдимот қилмоқда. Танлов доирасида сунъий интеллект, финтех, SaaS, DeepTech, истеъмолчиларга мўлжалланган технологиялар ва бошқа инновацион йўналишлардаги лойиҳалар намойиш этилмоқда.

Мазкур танлов маҳаллий стартаплар учун халқаро инвесторлар ва экспертлар билан бевосита мулоқот қилиш, лойиҳаларини глобал аудиторияга тақдим этиш ҳамда халқаро стартап экотизимига чиқиш имконини яратмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг