Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда Миранда қонуни нега ишламаяпти?!

Ўзбекистонда Миранда қонуни нега ишламаяпти?!

Наманганлик журналист Шукур Жаббор ўзининг facebook саҳифасида Ўзбекистонда Миранда қонуни нега ишламаслиги тўғрисида эътиборли пост ёзибди.

...Детектив асарларда, Кунботар мамлакатларнинг барча кинофильмларида шундай жумлани эшитгансиз, бунга аминман: Полиция гумондорни қўлга олган пайтда “Сиз қўлга олиндингиз. Сукут сақлашга ҳаққингиз бор, чунки ҳозир гапирадиган гапингиз судда ўзингизга қарши далил бўлиши мумкин. Адвокатсиз гапирмаслик ҳуқуқингиз бор. Адвокат ёллашингиз мумкин” дейди. 

Худди мана шу Миранда қонуни дейилади. Бу қонунга бутун дунёда амал қилинади. Бу қонуннинг пайдо бўлиши қизиқ. Бу АҚШ фуқароси Миранда ... номидан олинган. Миранданинг ўзи жуда кўп марта қамалган, қип-қизил жиноятчи бўлган. У қўлга олиниб, адвокатсиз сўроқ қилиниб қамалади. Кейин АҚШ Олий судига гарчи ҳуқуқий мотивларни адвокатлардан ҳам яхши билса-да “Мени ҳуқуқларим тушунтирилмасдан, ўзимга ўзимнинг гапимни далил қилиб қамашди” деб шикоят ёзади. Инсон эркинлиги тўла ҳимоя қилинадиган бу мамлакат Олий суди унинг даъволарини кўриб чиқиб, уни оқлайди. Бу воқеа бутун дунёда шов-шув кўтаради. Шундан кейин Миранда қонуни пайдо бўлади. Шундан кейин барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари гумондорни қўлга олганида юқоридаги сўзнинг айтиши ҚОИДА қилиб низомларига киритилган. Каттагина қонун бир жиноятчи номи билан атала бошлайди. Худди безорилик ва хулиган сўзининг пайдо бўлиши Хулио Ган исмидан олинганидай инсон номи билан боғлиқ бундай қизиқарли мисоллар кўплаб келтиришим мумкин, бироқ унда асосий мақсаддан чалғийман.

Айни пайтда мамлакатимизда фуқаролардан тўловларни ундириш бўйича ишлайдиган МИБ (мажбурий ижро бюроси) билан боғлиқ жиноятлар салмоғи 500 (беш юз)тадан ошиб кетди. Бунда асосан, мажбурий ундирувга борган МИБ ходими калтакланган. Айрим ҳолларда эса иккала томон ҳам жароҳатланган… дейди журналист facebook саҳифасида қолдирган постида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг