Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорақалпоғистонда қамишдан маҳсулот олиш йўлга қўйилади

Қорақалпоғистонда қамишдан маҳсулот олиш йўлга қўйилади

Фото: «Google.com»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига кўра Қорақалпоғистон Республикасида қамишдан маҳсулот олиш йўлга қўйилади.

Унга кўра қамиш қайта ишлаш ва қоғоз, пахта ҳамда заррачаларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш кўзда тутилган. Лойиҳанинг тахминий қиймати 5 миллион АҚШ долларига баҳоланмоқда ва йилига 100 минг тонна қамишни қайта ишлаш кўзда тутилган.

Хорижий инвесторларга Ўзбекистондан ҳамкор «WANG DA GROUP» МЧЖ ҚК бўлиши лозим. Лойиҳа устида ишлаш учун масъул орган сифатида ўрмон хўжалиги қўмитаси ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги кўрсатиб ўтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг