Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанд вилояти ҳокимининг уч нафар ўринбосари ўзгарди

Самарқанд вилояти ҳокимининг уч нафар ўринбосари ўзгарди

Фото: «Xabar.uz»

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимовнинг 2018 йил 1 августдаги қарорларига мувофиқ, вилоят ҳокимининг уч нафар ўринбосари ўзгарди, деб хабар бермоқда «Zarnews.uz».

Унга кўра, Нурқулов Абдумажид Алибекович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шу пайтгача бу вазифада Камолиддин Қурбонов ишлаб келаётган эди.

Вилоят ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб Шукуров Акмал Ғайратович тайинланди.

1 августга қадар Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мунис Восеев ўрнида эндиликда Нуруллаев Ботиржон Ўткирович фаолият кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг