Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда биринчи тўқимачилик савдо платформаси ишга туширилади

Ўзбекистонда биринчи тўқимачилик савдо платформаси ишга туширилади

Фото: «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати

18 декабрь куни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг мажлислар залида «Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати ривожланиш истиқболлари» мавзусида матбуот анжумани ва Ўзбекистоннинг биринчи тўқимачилик электрон савдо платформаси - «Uzbtextile.com»нинг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, экспорт салоҳиятини ошириш, электрон тижорат соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш тизими, тўқимачилик ва тикувчилик саноати соҳасида рақамли технологиялар, мода саноатидаги тенденциялар муҳокама қилинди.

Анжуманда, шунингдек, тўқимачилик маҳсулотлари билан савдо қилиш имконини берувчи «Uzbtextile.com» платформасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Платформа яратувчилари Ўзбекистон тўқимачилик тармоғининг етакчи вакилларига янги хизмат бўйича батафсил маълумот беришди.

Таъкидланишича, платформага аъзо бўлган мижозлар унга тўғридан тўғри кириши мумкин, бу эса ҳар икки томонга ҳам ортиқча сарф-ҳаражатларнинг олдини олиш имконини беради. Дастлабки босқичда онлайн платформа бепул ишлайди. Келажакда ишлаб чиқарувчиларнинг хизматдан фойдаланганликлари учун тўлов тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳа асосчилари қуйидагиларни мазкур платформанинг асосий афзалликлари, дея таъкидлашмоқда:

- Ҳар қандай фойдаланувчига товарлар ва хизматлар билан савдо қилиш имконини берадиган қулай интерфейс;

- Маҳсулот ёки хизмат учун тезкор қидирув;

- Реал вақтда барча операцияларни амалга ошириш имкони, бу эса жавоб олиш тезлигини оширади;

- Ушбу платформа бошқа иштирокчилар билан онлайн суҳбат қилиш имконини беради;

- Ўзбекистон тўқимачилик бозорига бевосита кириш;

- Тўқимачилик компаниясининг профилига киришнинг соддалиги;

- Барча этказиб берувчилар кўриши мумкин бўлган экспорт буюртмаларини жойлаштириш.

Бундан ташқари, онлайн-платформа фойдаланувчиси бир вақтнинг ўзида бир неча етказиб берувчиларга бирданига савдо таклифларини юбориши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг