Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давронбек Тожиалиев

Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл! (Жалолиддин Румий)

Тошкентдан Олмаотага бориш учун Чимкентда билет олдим. Нега?

Тошкентдан Олмаотага бориш учун Чимкентда билет олдим. Нега?

Фото: Facebook

Олмаота шаҳрига бориш учун Тошкентдан поезд билетларини қидирдим. Бугунга бор экан. Тезюрар «Тальго» поезди. Ўзбекистон темир йўллари сайтига кириб, нархини билдим: энг арзон билет 328 824 сўм. Купе - 756 931 сўм, люкс - 1 091 103 сўм. Сайтда ёзилишича, чипта нархи билан бирга воситачилик йиғими ҳам олинаркан. МДҲ давлатларига қатнайдиган поездлар учун 70 000 сўм. Жами 400 000 сўмга яқин бўларкан. Қимматлик қилди.

Бор-ей деб «Черняевка»дан Чимкентга йўлга чиқдим. Таксида 1500 тенге (33000 сўм) билан Чимкент темирйўл вокзалига етиб олдим. Шу ердан айни Тошкент-Алмати поездидан Чимкентдан Алматигача билет олдим: 3800 тенге (83600 сўм). Тошкентда 400000 сўм бўлган билет Чимкент орқали менга 116600 га тушди. Ўша рейс, ўша поезд, ўша вагонлар, ўша йўл. Тошкент-Чимкент ораси 130 км холос. Билет нархи эса камида 3 баравар арзон.

Нега?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг