Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда «Digital CASA» лойиҳасини «Электрон ҳукумат» маркази мувофиқлаштиради

Ўзбекистонда «Digital CASA» лойиҳасини «Электрон ҳукумат» маркази мувофиқлаштиради

Фото: «Digital Report»

Жаҳон банкининг махсус вакиллари гуруҳи юртимизга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур делегация мамлакатимизда «Рақамли Марказий Осиё — Жанубий Осиё» (Digital CASA) лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик кўриш юзасидан ташриф буюрган. Жаҳон банки вакиллари Ўзбекистондаги рақамли ривожланиш ҳолати ва натижалар хусусида ҳам музокаралар олиб боришмоқда.

2018 йилнинг 6 феврал куни «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказида делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар «Рақамли Марказий Осиё — Жанубий Осиё» лойиҳасининг асосий таркибий қисмлари, жумладан, рақамли инфратузилма, рақамли платформалар ва хизматлар, мамлакатнинг барча минтақаларида АКТ инфратузилмасини ҳамда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон томонидан лойиҳани бевосита мувофиқлаштиришни «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ўз зиммасига олди.

Экспертлар лойиҳа концепциясини янада ривожлантириш учун унинг таркибини ва иш режасини муҳокама қилдилар.

Лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалаларини батафсилроқ муҳокама қилиш, шунингдек, 2018-2021 йилларда электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқиш учун материаллар тақдим этиш мақсадида келгусида яна йиғилиш ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг